Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари коронавируснинг EG.5 D-19 штамми кўпайиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди, деб хабар бермоқда Euronews.
Женевада сўзлаган ташкилот раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус шимолий ярим шарда қиш олдидан “ташвишли тенденциялар” кузатилаётганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Яқин Шарқ ва Осиёда ўлим ҳолатлари кўпаймоқда, Европада эса коронавируснинг ушбу варианти билан касалланган ва реанимация бўлимига ётқизилган беморлар сони кўпайган, айрим ҳудудларда касалхонага ётқизилганлар сони кўпайган.
Ташкилотнинг CОVID-19 вирусига қарши кураш бўйича техник раҳбари Мария Ван Керкхове “бу вариант бошқа айланма штаммларни сиқиб чиқармайди” ва бу ҳолат ташкилотни катта ташвишга солаётганини айтди.
“CОVID-19 вакцинасининг дозасини олмаган одамлар орасида эмлашнинг паст даражаси катта муаммолардан биридир”, – дея таъкидлади Гебрейесус.
“Агар сизга вакцинанинг қўшимча дозасини олиш таклиф қилинса, иккиланманг”, — дея қўшимча қилди ЖССТ раҳбари