Ливияда сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар 5,2 минг кишига етди. Бу ҳақда “Al Jazeera” телеканали Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.
Маҳаллий Қизил Хоч кўнгиллилари 10 минг киши бедарак йўқолганини маълум қилган.
Телеканалга кўра, сел қирғоқ бўйидаги Дерна шаҳрининг чорак қисмини вайрон қилган, у ерда кучли ёмғир туфайли иккита тўғон ёрилиб кетган.
Ливиянинг шарқий қисмидаги сув тошқинларига жорий йилнинг 10 сентябрь куни мамлакатни қамраб олган “Даниэль” тўфони сабаб бўлмоқда. Табиий офат қирғоқ бўйидаги Жабал ал-Ахдар, Дерна ва Бенғози шаҳарларига зарар етказган.
Айни пайтда шарқдаги Киренаика провинциясининг учта ҳудудида комендантлик соати жорий этилган.