Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.
Давлат раҳбари йиғилишда “Қўштепа” канали қурилиши бўйича ҳам ўз фикрини билдирди.
Минтақамизда сувдан фойдаланиш жараёнида янги иштирокчи пайдо бўлди. Шу муносабат билан канал қурилиши ва унинг Амударё сувидан фойдаланиш тартибига таъсири билан боғлиқ барча жиҳатларни мамлакатларимиздаги тадқиқот институтларини жалб этган ҳолда ўрганиш бўйича Қўшма ишчи гуруҳини шакллантириш, шунингдек, Афғонистон вакилларини сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш бўйича минтақавий мулоқотга жалб этиш масаласини кўриб чиқиш таклиф этилди.
2024-2026 йилларда ОҚХЖга раислик Қозоғистон Республикасига ўтди ҳамда Қасим-Жомарт Тўқаев шу йилларга жамғарма президенти этиб сайланди.