Қозоғистонда рухсатномасиз ишлаган 19 нафар ўзбекистонлик жаримага тортилди

Атирау вилоятининг Махамбет туманида рухсатномасиз ишлаган 19 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ҳар бирига нисбатан маъмурий жарима белгиланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Махамбет туман судида хорижликлар томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид 19 та маъмурий иш кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нисбатан Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 517-моддаси 5-қисми билан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш қўзғатилди.

«Судда аниқланганидек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Махамбет туманидаги қурилиш, фермер хўжаликлари, автомобиль таъмирлаш ва ошхоналарда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома олмасдан ишлаб келган. 19 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси айбдор деб топилди. Суд қарорига кўра, хорижликларнинг ҳар бирига 86 минг 250 тенгедан маъмурий жарима солинган», — дея хабар берди Махамбет тумани суди.

Суд қарорлари қонуний кучга кирди.