Тошкентнинг Сергели туманидаги портлаш содир бўлган омборда кимёвий воситалар сақланган. Бу ҳақда Bugun.uz ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.
Бирламчи маълумотларга кўра, портлашга кимёвий воситаларни сақлашда хавфсизлик қоидалари қўпол бузилиши сабаб бўлган.
Омборда хавфсизлик қоидаларига зид равишда сақланган кимёвий воситалар ўзаро реакцияга киришган. Бунинг оқибатида аввал ёнғин келиб чиққан, сўнг кучли портлаш содир бўлган.