Россиянинг Ленинград вилоятида халқаро қидирувга берилган 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
Қайд этилишича, эркак вилоятнинг Тоснен тумани Телмана посёлкасида қўлга олинган. У Ўзбекистондаги «Агробанк» филиалларидан бирида менежер бўлиб ишлаган вақтда мижозларнинг банк карталаридан 70 миллион сўмдан ортиқ миқдордаги пулларни ўғирлаганликда айбланган.