Сергелидаги портлаш бўйича ҳукумат комиссия хулосаси эълон қилинди

Портлашдан жами 163 киши жароҳатланган. Шундан 13 нафари оғир тан жароҳати олган бўлса, 1 киши ҳалок бўлган. Портлаш келтирган умумий иқтисодий зарар 14.5 млрд сўм деб баҳоланган.

Ҳодиса жойи ўрганилганда айнан водород пероксиди сақланган жой яқинида гул қоғозлар ва бошқа ёнувчи материаллар сақлангани аниқланди. Ундан ташқари, омборда турли хил бошқа турдаги кимёвий моддалар ҳам сақланган.

Натижада, омборхонада сақланаётган кимёвий моддалар ва материалларнинг ўзаро таъсирланиши ҳамда кимёвий ўз-ўзидан ёниши юзага келиб, портлаш содир бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “а” ва “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши бўйича нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш”, 1 нафарига нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.