Тошкент шаҳридаги Бобур кўчаси 5 кунга қисман ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Унга кўра, Яккасарой тумани Бобур кўчасининг Тошкент Халқаро аэропортидан Муқимий ва Нукус кўчалари билан кесишмасигача бўлган қисмида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу сабабли, йўлнинг бир томони жорий йилнинг 20 октябрь куни соат 10:00 дан 25 октябрь кунигача транспорт ҳаракати учун ёпилади.
Маълум қилинишича, ҳар икки йўналишда ҳаракатланиш йўлнинг иккинчи томонида амалга оширилади.