Шифокор юрак учун зарарли озиқ-овқат маҳсулотлари номини айтди

Кўплаб мутахассислар тўғри овқатланишни юрак-қон томир касалликларининг олдини олишнинг энг муҳим омилларидан бири деб ҳисоблайди.

Кардиолог Анна Бирюкова қон томирлари ва юрак саломатлиги учун энг зарарли маҳсулотларнинг номини маълум қилди.

Биринчидан, у трансёғларини хавфли деб атади, улар организм томонидан сўрилмайди ва шунинг учун узоқ вақт давомида қонда айланиб, “ёмон” холестерин даражасини оширади.
«Трансёғлар ёғ маҳсулотлари (маргарин, какао мойи ва сут ёғи ўрнини босувчи маҳсулотлар), тез тайёрланадиган таомлар (картошка, фри, бургер, попкорн), қандолат маҳсулотларини тайёрлашда фойдаланилади. Озиқ-овқат маҳсулотидаги 100 грамм ёғда 2 граммдан ортиқ бўлмаган трансёғ бўлса, нисбатан хавфсиз ҳисобланади”, деди мутахассис.

Шифокор кўплаб ишлаб чиқарувчилар ушбу чекловларни эътиборсиз қолдириши ва баъзи маҳсулотларнинг (попкорн, картошка, фри ва бошқалар) қадоқларида трансёғларнинг таркиби умуман кўрсатилмаслиги ҳақида айтиб ўтди.

Бундан ташқари, ош тузи истеъмол қилиш миқдори тўғри назорат қилинмаса, у организмга зарар келтириши мумкин, деди эксперт.

Истеъмол қилинадиган тузнинг 80 фоизи “яширин” турдаги озиқ-овқат маҳсулотларида мавжуд. Нон, колбаса, ярим тайёр маҳсулотлар, зайтун, помидор шарбати, майонезда кўп миқдорда туз мавжуд.