Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари маълум қилишича, сентябрь ойидаги мониторинг натижаларига кўра, таҳлил қилинаётган давр учун божхона тўловлари бўйича тушумлар 21,2 фоизга ошди.
Энг юқори ўсиш Жиззахда (101,8 фоиз), Сурхондарёда (40,6 фоиз), Самарқандда (33,3 фоиз), Андижонда (25,8 фоиз), Тошкентда (25,8 фоиз), Наманганда (19,9 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (27,5 фоиз) кузатилди.
Божхона даромадларининг ўсиши асосан маҳсулот турлари, транспорт ускуналари ва унинг бутловчи қисмлари, техник жиҳозлар, металлар ва буюмлар, электротехника ва озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича импортнинг ошгани билан боғлиқ бўлди.
Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, йил бошидан буён экспорт ҳажми Фарғона, Тошкент, Жиззах ва Наманган вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида камайган.
Бу пасайиш ип-калава, минерал ўғитлар ва трикотаж буюмлар, металлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, мева-сабзавотлар, пластмасса ва улардан тайёрланган маҳсулотлар экспортининг қисқариши билан боғлиқ.