Бутун дунё бўйлаб қочқинлар сони 114 миллионга етди, деб хабар бермоқда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссарлиги.
2023 йилнинг биринчи ярмида мажбурий кўчирилишнинг асосий сабаблари Украинадаги кенг кўламли уруш, Судан, Конго Демократик Республикаси ва Мьянмадаги қуролли можаролар, Афғонистондаги инқироз, шунингдек, Сомалидаги қурғоқчилик, сув тошқини кабилар бўлди.
БМТ маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи олти ойида дунё бўйлаб 1,6 миллион одам бошпана сўраб мурожаат қилган, бу тарихдаги энг юқори кўрсаткичдир. Ҳисоботда айтилишича, июндан сентябргача яна тўрт миллион киши қочқинга айланди.