Шу кунларда Тошкент шаҳрининг Бобур ва Нукус кўчаларидаги йўллар таъмирланмоқда. Шу сабабли мазкур йўналишда ҳаракатланувчи автомобиллар оқими ёндош кўчаларга йўналтирилган. Бу эса куннинг асосий қисмида шаҳар кўчаларида турнақатор тирбандликларни юзага келтирмоқда. Шаҳар ҳокимлиги ушбу ҳолат юзасидан аҳолига тушунтириш берди.
Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари доирасида асфальт қопламасини янги технологиялар асосида янгилаш, йўл усти белгиларини чизиш, ҳудудга қўшимча дарахт ва буталар экилиши кўзда тутилган бўлиб, бу жараён ёғингарчиликлар сабабли ҳамда кундузги тирбандликларни бироз камайтириш мақсадида ишлар асосан тунги соатларда амалга оширилмоқда.
“Бу вазият учун шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларидан узр сўраймиз. Мазкур жараён ҳокимликнинг қатъий назоратида эканлигини ва ишлар якунланиши 2-3 ноябрь кунларига режалаштирилганини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.