Маск Xʼни танишув сайтига айлантирмоқчи

Америкалик бизнесмен Илон Маск ўтган йили сотиб олган Х ижтимоий тармоғини (собиқ Twitter) танишув сайти ва рақамли банкка айлантирмоқчи.

Маълум қилинишича, Маск ва компания бош директори Линда Яккарино иштирокида видеоконференция орқали учрашув бўлиб ўтган. Учрашув чоғида тадбиркор “Х 2024 йилда тўлақонли танишув сайтига, шунингдек, рақамли банкка айланади”, деб айтган.

Тадбиркор ўз режасининг тафсилотларини ошкор қилмади, бироқ танишув функцияси хизматининг мавжудлиги талабга боғлиқ эканини айтди. Бу ташаббус Маскнинг кўпроқ пуллик функцияларни жорий этиш режаларига мос келади, чунки танишув иловалари одатда пуллик обунани ўз ичига олади.