Жорий йил 1 ноябрдан Тошкент шаҳридаги жамоат транспортлари учун тўловлар эгилувчан тизимга ўтаётгани ҳақидаги хабар жамоатчилик ўртасида турли фикрларни уйғотмоқда.
Парламент Қуйи палатаси депутати Дониёр Ғаниев эса, ўзининг истилоҳи билан айтганда, «радикал» таклиф билан чиқади.
Унинг таклифига кўра, автобусларни ҳаммага бепул қилиш мумкин. Бу бюджетга қўшимча 300 млрд сўмга тушиши мумкин. Аммо буни қоплашнинг ҳам ўз манбаси бор.
«Ҳозирги ҳисоб-китобда шаҳар ҳокимиятига йилига қўшимча 300 млрд сўмга тушаркан. Бу пулларни шаҳар марказий қисмига кирадиган мошиналарга кунлик солиқ солиш орқали қопласа бўлади», – дейди депутат.