Қирғизистонддаги Жалолобод вилоятида иккита мактаб қизамиқ касаллиги туфайли карантинга ёпилган. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қарор шаҳар эпидемияси ва эпизоотияга қарши махсус комиссия томонидан қабул қилинган.
«2 ва 7-сонли умумтаълим мактабларида қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари кўп. Ўқув жараёни вақтинчалик масофавий форматда олиб борилади», — дейилади бошқармада.
Шунингдек, худди шу қарор билан Жалолобод шаҳар таълим бўлимига болаларни оммавий эмлаш учун 063-сон шакл асосида эмлашдан бош тортган ёки бир марталик эмланган ўқувчилар сонини аниқлаш топширилган. Шифокорларга эса ҳар бир мактаб ва боғчада эмлаш ҳамда тиббий кўрикдан ўтказиш, алоҳида хоналар ташкил этиш топширилган.
Маълумотлар учун, Қирғизистонда қизамиқ билан касалланганлар сони йил бошидан буён уч мингдан ортиқ ҳолатда қайд этилган. Уларнинг аксарятини 10 ёшгача бўлган болалар ташқил қилади.
Энг юқори кўрсаткичлар Бишкек, Ўш ва Чуй вилоятларида қайт этилган. Сентябр ойидан бошлаб Жалолобод вилоятида ҳам ҳолат ёмонлашган.
18 cентябр куни қизамиқ ва қизилчага қарши 460 мингдан ортиқ бола вакцина олган.
Йил бошидан буён бир, уч ва 13 ёшли болалар ушбу касалликдан вафот этган.