АҚШ президенти Жо Байден республикачилар томонидан таклиф қилинаётган Исроилга шошилинч ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Конгресснинг ҳар икки палатаси томонидан тасдиқланган тақдирда унга вето қўяди. Бу ҳақда Оқ Уй маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур қонунда Украина манфаатлари ҳисобга олинмаган ва фақат Исроилга ёрдам кўрсатилиши ҳақида гап боради.
Республикачилар партияси тақдим этган қонун лойиҳаси Исроилга 14,3 миллиард доллар миқдорида фавқулодда қўшимча ёрдам ажратишни назарда тутади.
Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик коммуникациялар бўйича координатори Жон Кирби 31 октабр куни Оқ уйда ўтказилган брифингда ҳужжатни шарҳлар экан, у АҚШ миллий хавфсизлик манфаатларига жавоб бермаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон бир вақтнинг ўзида ҳам Украинага, ҳам Исроилга ёрдам беришга қодир.