2025 йил 1 мартдан бошлаб 60 ёшга етган эркакларга ва 55 ёшга етган аёлларга пенсиялар, шу куннинг ўзида “автоматик” тарзда, яъни бирор-бир турдаги ҳужжат талаб этмаган ҳолда тайинланади.
Бунда, шахсга оид маълумотлар (фуқаронинг ёши, жинси), иш стажи, иш ҳақи (тўланган ижтимоий солиқ суммаси) ва оила таркиби (турмуш ўртоғи ва фарзандлари) Адлия вазирлиги, Бандлик вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг электрон базаларидан олинади.
Натижада фуқароларга пенсия тайинлаш учун қўшимча ҳужжатлар йиғиш ҳамда ўзи истиқомат қилувчи Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилиш талаб этилмайди ҳамда пенсия ёшига етган фуқарога, шу куннинг ўзида пенсия “автоматик” тарзда тайинлангандан сўнг, фуқаронинг мобил алоқа воситасига маълумот юборилади.