Транспорт оқимини самарали бошқариш тизими йўқлиги сабабли тирбандликларда ҳаракат тезлиги 7 км/соатгача тушиб кетиши, аҳолининг йўлга сарфлайдиган вақти бундан 3 — 4 йил олдингига нисбатан қарийб икки баробарга ортган. Оқибатда секин ҳаракатланаётган транспортларнинг ортиқча ёқилғи сарфи ва зарарли газлар ҳажми, иқтисодий йўқотишлар ва мамлакатимиз экологиясига зарар ҳам ортиб бормоқда.