Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги мурувват уйида болалар калтаклангани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 24 июль куни соат 12:05 ларда, Қўрғонтепа “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйининг 6-гуруҳида содир бўлган.
Ҳозирда ҳолатга конуний баҳо бериш бўйича Агентликнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, Қўрғонтепа тумани прокуратураси билан ҳамкорликда суриштирув олиб борилаётгани айтилмоқда.
“Ушбу ҳолат бўйича керакли чоралар кўрилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маьлумот тақдим этилади”, – дейилади хабарда.