“Apple” асосчиларидан бири инсультга учради

“Apple” технология гиганти асосчиларидан бири Стив Возняк ишемик инсультни бошидан кечириб, Мехикода касалхонага ётқизилган, деб хабар бермоқда El Sol De Mexico нашри.

“Мексика пойтахтида унинг бизнес-форумда сўзга чиқиши режалаштирилган эди”, – дейилади хабарда.

Жаҳон тадбиркорлари форуми ташкилотчилари маъруза “тиббий сабабга кўра” бекор қилинганини эълон қилди.

Бутун дунёга танилган Американинг “Apple” корпорациясига 1976 йил марҳум Стив Жобс (1955-2011) Стив Возняк ва Рональд Уэйн билан бирга асос солган. Бош қароргоҳи Калифорния штатидаги Купертинода жойлашган ушбу компания компьютер, планшет, аудио плеер, телефон, “ақлли” соат ишлаб чиқаради, дастурий таъминот билан шуғулланади.