Европада микропластикли маҳсулотлар сотуви ман қилинди: Бу қарор нега чиқарилди ва қайси маҳсулотларни ўз ичига олади?
Европа Иттифоқи раҳбариятининг микропластикли маҳсулотларнинг таъқиқланиши билан боғлиқ қарори кучга кирди.
Ушбу қарор, тиш пастасидан тортиб, пардоз маҳсулотларигача, сочни парваришловчи ускуналару ўйинчоқларигача барча маҳсулотни ўз ичига олади.
Фақат ўтиш жараёни бўлганлиги сабаб айрим маҳсулотлар бир муддат бозор расталарида қолдирилади.
Европа Иттифоқи раҳбариятининг баёнотига кўра, пластик чиқиндилар фақатгина бир марта ишлатиладиган маҳсулотлардан эмас, айни пайтда кўзга кўринмайдиган, биз эътибор бермайдиган майда нарсалардан ҳам пайдо бўлади.