Тадбиркор Илон Маск сунъий интеллект (АI) хавфли бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Insider нашри хабар берди.
Сунъий интеллект бўйича глобал конференцияда Буюк Британия бош вазири Риши Сунак билан суҳбатда Маск сунъий интеллект инсониятга фойда келтириши кераклигини айтди. «Сунъий интеллект яхшилик учун кучга айланиши мумкин»,– деди Илон Маск.
Бироқ, SpaceX ва Tesla асосчиси сунъий интеллектнинг «ёвузлик кучи»га айланиши эҳтимоли нолга тенг эмаслигини таъкидлади. Маск АIни инсоннинг барча истакларини бир зумда амалга оширадиган эртаклардаги сеҳрли жинга қиёслади. «Одатда бундай эртаклар ёмон тугайди»,– деб хулоса қилди Маск.