Непал, ижтимоий тармоқ платформаси TikTok ни жамиятга зарар берувчи саҳифа дея баҳолаб, ундан фойдаланишни таъқиқлади.
Непалда қабул қилинган янги қарорга кўра, мазкур ижтимоий тармоқ ширкатлари давлат ҳудудида ўз офисларини ташкил қилган ҳолда фаолият олиб боришлари лозим.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, TikTok ижтимоий тармоқ саҳифаси Хитойда, Ҳиндистон каби ўлкаларда ҳам фойдаланиш ман қилинган тармоқ ҳисобланади.
Ушбу йилнинг бошида АҚШнинг Монтана вилояти ҳам бир миллионга яқин фойдаланувчиси бўлган TikTok дан фойдаланишни таъқиқлаган илк Америка вилояти сифатида қайд этилганди. Англия парламенти ҳам ўз интернет тармоқлари доирасида TikTokдан фойдаланишни ман қилган.