Халқаро олимлар гуруҳи кун давомидаги ҳаракат юрак соғлиғига қандай таъсир қилишини баҳолашди. Улар олтита алоҳида тадқиқот маълумотларини таҳлил қилишди.
Юрак-қон томир касалликлари дунё бўйича ўлимнинг асосий сабабидир. 2021 йилда ҳар учинчи ўлим (20,5 миллион) шу билан боғлиқ. 1997 йилдан буён дунё бўйлаб юрак-қон томир касалликлари ташхиси қўйилган одамлар сони икки баравар кўпайди. Келажакда бу кўрсаткич ўсишда давом этиши тахмин қилинмоқда.
Янги тадқиқот муаллифлари бешта давлатдан 15246 кишининг маълумотларини ўрганди. Ҳар бир иштирокчи 24 соат давомида уларнинг фаоллик даражасини ва юрак ҳолатини кузатувчи сенсор таққан.
Натижалар ўртача ва кучли фаоллик фойдали эканини кўрсатди. Камҳаракат турмуш тарзи салбий таъсир кўрсатди.
Ҳаракатсиз турмуш тарзини атиги беш дақиқалик ўртача ҳаракат тарзи билан алмаштириш юрак соғлиғини сезиларли даражада яхшилайди. Мисол учун, тана массаси индекси 26,5 бўлган 54 ёшли аёлнинг ярим соатлик фаоллиги унинг соғлиғига ижобий таъсир кўрсатди. Унинг тана массаси индексини 2,4 фоизга камайтиришга ёрдам берди.