ХIX асрда Франция императорлигини бошқарган Наполеон Бонапартнинг ўша даврга оид бош кийими Парижда бўлиб ўтган очиқ аукционда 1,9 милионга сотилди. Қундуз терисидан бўлган қора рангдаги ушбу қалпоққа 600 минг ва 800 минг орасида нарх белгиланган эди.
Уни сотиб олган кишининг исми айтилмади. Тарихчиларнинг таъкидлашича, бу бош кийим Наполеоннинг шахсини ифода этувчи ноёб буюм ҳисобланади.
Мазкур тарихий шахсни жангларда қалпоғини ён томонига илиб олганидан танишарди.