Сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида бугун, 24 ноябр куни Тошкентнинг икки тумани аҳолиси электр энергиясидан узилади, деб хабар берди «Ҳудудий электр тармоқлари».
Электр энергияси Юнусобод туманининг «Юнус ота», «Астробод» ҳамда «Ҳалқабоғ» МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача, шунингдек, Сергели туманидаги «Мададкор» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача ўчирилади.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги эслатиб ўтилган.