2025 йилдан бошлаб мансабдор шахсларни лавозимга тайинлашда янгича амалиёт жорий этилади

2025 йил 1 январдан бошлаб мансабдор шахсларни лавозимга тайинлаш (сайлаш), хизмат бўйича лавозимини кўтариш ёки туширишда, махсус унвонлар беришда Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индекси натижаларини инобатга олиш амалиёти жорий этилади.

“Давлат органлари фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланишига риоя этилаётганини аниқлаш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Давлат органлари фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланишига риоя этилаётганини рейтинг асосида баҳоловчи Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индекси жорий этилади.

2025 йил 1 январдан бошлаб мансабдор шахсларни лавозимга тайинлаш (сайлаш), хизмат бўйича лавозимини кўтариш ёки туширишда, махсус унвонлар беришда Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индекси натижаларини инобатга олиш амалиёти жорий этилади.

Шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра:

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индексини аниқлашда иштирок этувчи масъул идора ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази давлат органлари билан биргаликда Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индексида паст натижаларга эга бўлган субъектларни аниқлайди, тегишли индикаторлар бўйича кўрсаткичларни таҳлил қилади ва уларнинг сабабларини ўрганади;

давлат органлари аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклифлар ва чора-тадбирлар ишлаб чиқади ҳамда уларни амалга ошириш чораларини кўради.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази “Ижтимоий фикр” маркази ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда:

а) Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индексини аниқлаш бўйича аҳоли ва соҳа мутахассислари ўртасида тизим орқали ўтказиладиган ижтимоий сўровларни ўтказиш дастури ва баҳолаш мезонларини ҳисоблаш методологиясини тасдиқлайди;

б) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 июлга қадар Тизимнинг ишлаб чиқилишини ва ишга туширилишини таъминлайди;

г) Ўзбекистон президенти администрацияси ва Олий Мажлис палаталарига Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индексини аниқлаш жараёнидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиб боради.

Давлат органлари номзодларни лавозимга тайинлаш, хизмат бўйича лавозимини кўтариш ёки туширишда, махсус унвонлар беришда Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индекси натижаларини инобатга олиш назарда тутувчи ўз ички тартибларини ишлаб чиқиб, жорий қилади.