Миллий гвардиянинг Тошкент бошқармаси бошлиғи ишдан олинди

Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси бошлиғи Атамурад Аҳмедов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Миллий гвардия матбуот хизматининг маълум қилишича, Атамурад Аҳмедов соғлиғи туфайли лавозимидан олинган.

Аммо, Аҳмедовнинг истеъфоси Humo муз саройида бўлиб ўтган россиялик хонанданинг концерти вақтида катта тиқилинчларнинг юзага келиши ва ушбу ҳолат бўйича турли миш-мишлар тарқалиши ортидан юз бермоқда.

Вазиятга яқин манбаларга кўра, айнан шу воқеа Аҳмедовнинг кетишига сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Аҳмедовнинг ўрнига Мирзаакбар Мадумаров Тошкент шаҳар бўйича Миллий гвардия бошқарма бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.