Ғазо секторидаги 48 кунлик бомбардимон даврида 5300 дан ортиқ фаластинлик болалар ҳалок бўлди, аммо гуманитар пауза пайтида умид пайдо бўлди. Анклавда узоқ муддатли ўт очишни тўхтатишга эришиш керак. Бу ҳақда БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF) ижрочи директори Кэтрин Рассел маълум қилди.
“Паузадан олдин, 48 кун давом этган бомбардимонда 5300 дан ортиқ фаластинлик болалар ҳалок бўлди, бу рақам кўплаб бедарак йўқолганларни ўз ичига олмайди ва улар вайроналар остида қолмоқда, деб ишонилади. Агар зўравонлик шу даражага қайтса, ҳар куни яна юзлаб болалар ҳалок бўлади ва яраланади, деб тахмин қилишимиз мумкин”, дейди Рассел UNICEF веб-сайтида эълон қилинган баёнотда.
Унинг қайд этишича, ўқ овози ва қон хидидан холи кечган етти кун давомида бу даҳшатли тушни бошдан кечирган болаларда умид учқуни пайдо бўлган. Болалар узоқ муддатли гуманитар ўт очишни тўхтатишга муҳтож. Фаластин ва Исроилдаги барча болалар тинчликка ва яхши келажакка умид қилишга лойиқдир.