Бўстонлиқ туманида бодом гуллади

Бўстонлиқ тумани тоғли Чимён қишлоғининг бир неча ҳудудларида бодом гуллади.

Тошкент вилоятининг денгиз сатҳидан 1700 метргача баландликда жойлашган Чимёнда бодом гуллагани айтилмоқда.

Ўзгидромет ходими А.Поповнинг билдиришича ноябрь ойи Чимён кузатув пунктида ғайритабиий иссиқ кечган. Кейинги йил энди бу бодомдан ҳосил кутмаса ҳам бўлаверади.

«Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати +7.5°С илиқ кузатилган. Кузатувлар даврида ўтмиш ноябрь ойлари бу қадар юқори иссиқликни тақдим этмаган.»-дея қўшимча қилган.

Олдинроқ, туманнинг Оқтош массивида ҳам бодом гулагани айтилган эди.