Энди спортчиларга Олимпия ва Паралимпия ўйинларидаги ғалабаси учун стипендия тўланади. Ёшлар сиёсати ва спорт вазири буйруғига кўра, ойлик стипендия Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида совринли ўринларни эгаллаган спортчиларга тўланади.
Стипендия ҳозирда 3 млн 150 минг сўмга тенг.
Ҳужжатда айтилишича, қоидалар Олимпия ва Паралимпия ўйинларида медаллар учун умрбод ойлик тўловлар тайинланган спортчиларга тааллуқли эмас.