Бекобод туманида ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. 2 нафар фуқаронинг ишончга кириб, уларни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Олмалиқ шаҳридаги Тоғ-кон металлургия комбинатига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 1 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.