ТОШКЕНТ ШАҲРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 3-5 ° илиқ, кундузи 6-8 ° илиқ бўлади.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача баъзи жойларга кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 2° совуқ- 3° илиқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларга ёғингарчилик (ёмғир, қор). Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача баъзи жойларга кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2° совуқ- 3° илиқ бўлади.
ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача баъзи жойларга кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларга ёмғир ёғади, фақат Сурхондарё вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача баъзи жойларга кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан
7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ- 3° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларга ёғингарчилик (ёмғир, қор)кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади,15-20 м/с гача баъзи жойларга кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.