Кутаётиб, вақтингиз беҳуда ўтмаслигини истасангиз пингвинлардан ибрат олинг

Уйқуга тўймайдиган ота-оналар қисқа вақт ичида мизғиб олишнинг қанчалар қимматли эканини яхши билишади. Пингвинларнинг бу борада барчамиздан ақлли эканлиги маълум бўлди.

Олиб борилган янги тадқиқотларга кўра, Антарктидада яшовчи пингвинлар жуфт бўлиб яшаш асносида кун давомида тўрт сония давом этадиган «Микроуйқу» ёрдамида ҳаёт кечирадилар. Умумий ҳисобда ота-она пингвинлар ўн бир соат ухлашади. Шу билан бирга тухумларини ва полапонларини доимий назоратда тутадилар.

Изланишлари давомида мутахассислар пингвинларнинг кун бўйи мунтазам микроуйқу ҳолатида бўлишларини таъкидлашди. Хулосаларга кўра, ҳайвонларнинг уйқуси одамларнинг уйқусидан тубдан фарқ қилади.