МИБ 11 ойда 722 миллиард сўмлик қарздорликни ундирган

МИБнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ рейдлари натижасида ўтган 11 ойда йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича 722 миллиард сўмлик қарздорлик ундирилган.

Бундан ташқари, жаримани ўз вақтида тўламаган ва тадбир давомида қарздорликни тўлашдан бўйин товлаган шахсларга тегишли 14 614 та транспорт воситаси вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонларига жойлаштирилди, қидирувдаги 2 684 та транспорт воситалари топилди.

Шундан тадбир давомида 1477 та транспорт воситаси хатланиб, 95 таси онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди. Масалан, қарздор Ш.А.дан 13 та (7,3 миллион сўм) маъмурий жарима ва 1 та (399,2 миллион сўм) кредит қарздорлигини ундириш мақсадида Kia Sportage русумли автотранспорт воситаси хатланиб, E-auksion.uz савдоларига чиқарилди.