Юрак ва буйраклар бир-бири билан чамбарчас боғланган. Бир органда носозлик бўлса, бошқа органга ҳам таъсир қилиши мумкин.
Юрак орқали қон бутун танада тўғри тақсимланади. Агар бу жараён бузилса, буйракларда кислородга бой қон оқимининг тиқилиб қолиши ва камайишига олиб келиши мумкин. Натижада, буйрак касаллиги ривожланади.
Буйраклар яхши ишламаса, қон босимини тартибга солувчи гормонал тизим буйракларни қон билан таъминлашни кучайтириш учун кўпроқ ишлаши керак. Бундай ҳолатда юракка босим тушади, натижада юрак хасталиги ривожланиш хавфи ортади.