«Медгородок» бошқарувидаги спортчи йигитлар ҳамда профессионал жангчилардан иборат гуруҳ Тошкентда ярим миллион долларни қандай қўлга киритганини аниқлади.
Махсус хизматлар Ўзбекистонни жиноий гуруҳлардан «тозалаш ишлари» тафсилотлари ҳақида маълумот беришда давом этади. Аввалроқ хабар берганимиздек, жиноятчиларга қарши мисли кўрилмаган йирик операциялар Бахти «Ташкентский» ва Саидазиз «Медгородок» ўртасидаги зиддиятнинг кескин тус олишидан сўнг бошланган.
Саидазиз Саидалиев – Медгородок, Тошкентнинг Олмазор туманидан. «Медгородок» гуруҳида 30 га яқин одамни ўз ичига олган. Унинг бошқарувидаги жиноий гуруҳ асосан, спортчи йигитлар ҳамда профессионал жангчилардан иборат бўлган.
Саидазиз жиноят оламида «эски формат» авторитет «танкалари» Бай, Крадун, Зики ва Терминаторларга ишониб баъзан кескин, баъзан эркин ҳаракат қилган. «Криминал авторитетлар» эса ёш ва қони қайноқ Саидазизга пул тикиб, уни «кўтаришни» бошлашади. Саидазиз «эски формат»даги «криминал авторитетлар» кўмагида жуда қисқа вақт ичида «кўтарилади». «Криминал авторитетлар» бундай кучли жанговар бўлинма мустақил ҳаракат қилмаслигини тез англаб, йигитларни ҳар хил «разборкалар», қарзларни ундиришдаги ишлар ҳамда «кўча рейдларига» жалб қилишни бошлайди.
«Медгородок» жиноят оламининг «куч ишлатар» блокига жавобгар бўлгани учун ўзининг «спортсменлари» ёрдамида «ўйин қоидаларини» ўзгартиришга киришади. Айнан шу воқеалардан сўнг, ёш Саидазиз ва Бахти ўртасида зиддиятлар бошланади. Икки шахснинг жиноий гуруҳлари ўртасида ростманасига уруш бошланиб, оқибатда ақлга сиғмас даражада зўравонликларга олиб келади.
Махсус хизматларнинг «тозалаш операцияси» давомида Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлаш мақсад қилиниб, жиноий гуруҳларга чек қўйишга қарор қилинади.
«Медгородок» жиноят ишида талончилик, безорилик, товламачилик ва фирибгарлик бўйича бир нечта эпизод мавжуд. Саидазизнинг жиноий гуруҳи аъзоларига нисбатан қўйилган айбловларнинг умумий қиймати 480 минг долларга тенг. «Спортсменлар» бу пулларни тадбиркорлардан олган, қарздорлардан ундирган.
Махсус хизматларнинг тезкор ҳаракатлари шу қадар пухта режалаштирилган эдики, ҳатто «Медгородок»нинг шахсий ҳисобчиси – Тўлаганов ҳам қўлга олинган. Унинг уйи тинтув қилинганда салкам 112 минг доллар пул аниқланган.
Жиноят иши доирасида «Медгородок» гуруҳининг аъзоси Яккасаройдаги автомойкада мунтазам равишда «иномаркасини» текинга ювдириб юргани, мойка эгаси ундан хизматлар учун пул сўраганда, уни калтаклашгани ҳақидаги эпизод ҳам бор.