14 декабрь куни соат 09:15 ларда «18-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги Yutong русумли, 53-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи А.А (стажи 7 йил) бошқарувидаги электробус иштирокида ЙТҲ қайд этилди.
«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, у Учтепа тумани, Ўрикзор маҳалласи, Зарафшон кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган вақтда, йўлдаги музлама сабабли бошқарувни йўқотиб йўл четидаги устунга бориб урилган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Yutong русумли электробус техник шикастланган. Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб бориляпти.