Хитойда юз берган зилзила оқибатида 111 киши вафот этди

Тунда Хитойннинг Цзишишань-Баоань-Дунсян-Саларс автоном ҳудудида 6.2 магнитуда кучли зилзила қайд этилди.

Хитой шимоли-ғарбидаги Ганьсу ва Цинхай провинцияларида зилзила қурбонлари камида 111 кишини ташкил этди. Дастлабги маълумотларга кўра, 300 кишидан ортиқ кишилар турли даражада жароҳатланган.

Ўзбекистондан ўтган гигант антициклоннинг таъсири ҳозир Хитой шимолида кузатилмоқда. Ҳаво ҳароратининг -10 даражадан совиб кетиши қидирув-қутқарув ишларини қийинлаштирмоқда.