Саидаҳмад Султонов қамоққа олингани юзасидан расмий маълумот берилди

Олий суд Наманган вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Саидаҳмад Султонов қамоққа олингани юзасидан расмий маълумот берди.

У Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми «а» банди ва 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.