Тошкент метросининг “Туркистон” ва “Юнусобод” бекатлари душанбадан очилади

Тошкент метросининг “Туркистон” ва “Юнусобод” бекатлари  25 декабрдан хизмат кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени”  ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, профилактика ишлари ўз якунига етказилгани муносабати билан жорий йилнинг 25 декабрь санасидан бошлаб, бекатлар иш фаолияти соат тонги 05:00 дан тунги 00:00 га қадар  доимий режа асосида хизмат кўрсатади.

«Амалга оширилган ишлар натижасида, йўналишда ҳаракатланувчи поездлар оралиқ вақт интервали тиғиз вақтларда 10 дақиқадан 4 дақиқагача қисқартирилади. Келгусида бу кўрсаткич янада қисқартирилиб, 2 дақиқага етказиш режалаштирилган», дейилади бу ҳақдаги хабарда.