Картадан кредит ва бошқа тўловларга эгасининг розилигисиз пул ечиб олиш қатъий тақиқланмоқда

Марказий банк «мижознинг розилигисиз ва уни огоҳлантирмаган ҳолда унинг картасидан кредит ва бошқа қарз тўловлари учун маблағ ечиб олиш» амалиётига чек қўйишни талаб қилмоқда.

Марказий банк бу борадаги қонунбузилиш ҳолатларини танқид қилиб, тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов тизимларига кўрсатма хат юборган.