Президент 21 декабрда имзолаган қарорга мувофиқ, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва Республика маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши ташкил этилади.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси таркибидаги «Mahalla» телерадиоканали ДУК масъулияти чекланган жамият сифатида қайта ташкил этилади ва уюшма унинг ягона таъсисчиси этиб белгиланади.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 667 та штат бирликлари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳудудий бўлинмаларининг 320 та штат бирликлари қисқартирилиб, уюшма ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилади.