2024 йил учун Давлат бюджети Президент томонидан тасдиқланди. Ҳужжатда қайси вазирликка энг кўп маблағ ажратилганини эслатиб ўтамиз.
2024 йилда Давлат бюджетидан энг кўп маблағ оладиган топ 10 та вазирлик:
- Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 91 трлн 928 млрд сўм;
- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 46 трлн 647 млрд сўм;
- Сув хўжалиги вазирлиги — 10 трлн 440 млрд сўм;
- Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 7 трлн 130 млрд сўм;
- Транспорт вазирлиги — 6 трлн 186 млрд сўм;
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 4 трлн 587 млрд сўм;
- Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 795 млрд сўм;
- Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги — 1 трлн 769 млрд сўм;
- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 711 млрд сўм;
- Маданият вазирлигига 1 трлн 100 млрд сўм маблағ ажратилади.