Аргентина юқори инфляция туфайли янги банкнотларни чиқаради

Аргентинада юқори инфляция фонида 20 ва 50 минг песо номиналидаги янги банкноталар пайдо бўлади, деди мамлакат президенти Хавер Милей.

Шу билан бирга, мамлакат раҳбари банкнотларнинг чиқарилишини “қийноққа солиш” деб атади.

«Сиз нақд пул тўласангиз бир сумка қоғоз билан дўконга боришингиз керак», деди Милей.

Газетанинг ёзишича, бугунги кунда Аргентинадаги энг катта банкнот 2 минг песо.