Хитойлик ҳарбий олимлар ядровий ракеталарни кўринмас қилиш йўлини топишди. Радарлар янглишиб, уларни йўловчи самолётлари деб билишади.
Ишлаб чиқувчилар янги технологияни «Олтин парда» деб аташди. У энг яхши олтин иплар билан тешилган углерод толали композитдан ясалган соябон каби ишлайди. Парда парвоз пайтида очилиши мумкин ва самарали тарқалиш юзасини 30 баробарга оширади ёки камайтиради.
Отилган ракета радар экранида оддий йўловчи Boeing 767 ёки Airbus A320. сифатида намоён бўлади. Шунга кўра, душманнинг ракетага қарши тизими чалкашиб кетади.