Дания қироличаси Маргрете II тахтдан воз кечишини эълон қилди

Дания қироличаси Маргрете II янги йил табригида 2024 йил 14 январда тахтдан воз кечишини маълум қилди. 83 ёшли қиролича тахтни ўз ўғли валиаҳд шаҳзода Фредерикга ўтказади.

«Мен ҳозир бунинг айни вақти деган қарорга келдим. 2024 йилнинг 14 январида, отамнинг ўрнини эгаллаганимдан 52 йил ўтиб, Дания қироличаси лавозимини тарк этаман», – деди қиролича Маргрете II.

Қиролича Маргрете II 1972 йил 14 январда отаси қирол Фредерик IX вафотидан сўнг тахтга ўтирган эди. Тож кийиш пайтида у 31 ёшда эди. Маргрете II айни пайтда ҳаёт бўлган европалик монархлар ичида энг узоқ – 50 йилдан ортиқ ҳукмронлик қилган қиролича ҳисобланади.