Очофат монополия, ўғри олигархия ва шонли энергетикларимизнинг шимолдаги севимли оғалари назоратига атайин топширилаётган Ўзбекистон бензин бозори, агар уни бозор деб аташ мумкин бўлса, ўзига хослиги билан яққол ажралиб туради.
GlobalPetrolPrices платформаси маълумотларига кўра, қоида тариқасида бой давлатларда бензин қиммат, камбағалларида эса арзонроқ. Лекин бундай корреляция бой давлатлар орасида АҚШ, камбағал давлатлар ичида Ўзбекистон мисолида ишламайди.
Демак, 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 1 литр бензин (95) нархи ўртача 1,137 доллар бўлса, АҚШда эса 0,911 доллар.
Ўзбекистонда бензин нархи МДҲда ҳам энг баланд. Солиштириш учун, 1 литр бензиннинг ўртача нархи Туркманистонда 0,428 доллар, Қозоғистонда 0,534 доллар, Озарбойжонда 0,588 доллар, Россияда 0,617 доллар, Қирғизистонда 0,801 доллар.
Бундан ташқари 4 млрд.долларга шиширилиб қурилган GTL заводи бўлишига қарамай, Ўзбекистонда дизель ёқилғиси ҳам саналган давлатлардан қиммат (0,898 доллар).
Очофат монополия, ўғри олигархия ва энергетикларнинг шимолдаги оғалари биргалашиб чўнтакларимизни қоқиштиришда ва бизни камбағаллаштиришда давом этишади.