Тошкент шаҳридаги хонадонлардан бирида яшовчи 20 ёшли қиз куйиш жароҳати билан шифохонада вафот этган. «Миллар» кўрсатувининг хабарига кўра, қиз ҳаммомдалигида қайноқ сув солинган бак ёрилиб кетиб, у қайноқ сув остида қолган. (https://t.me/NazoratUz)
Мазкур воқеа ҳақида дастлаб қизнинг опаси хабар топган ва дарҳол шифокорларларга мурожаат қилган. Бемор шифохонага оғир аҳволда куйиш аломатлари билан олиб борилган.
Шифокорлардан бирининг билдиришича, қиз 80-90 фоиз куйиш аломатлари билан шифохонага келтирилган ва шифокорларнинг уринишига қарамасдан вафот этган. (https://t.me/NazoratUz)