Нарх-наво кунига ошяпти, энг кам иш ҳақи миқдоричи?

Picodi портали 2024 йил январ ҳолатига кўра 67 мамлакатда энг кам иш ҳақи миқдорини ўрганиб чиқди. Таҳлилчиларга кўра, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 922 950 сўмни (75 долларга яқин) ташкил қилган.  Минимал даромаднинг тахминан 96% оддий озиқ-овқат сотиб олишга сарфланади.

Мамлакат энг кам иш ҳақининг ўсиши бўйича рейтингда 16-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Бир йил аввалги қийматга нисбатан миқдор 14,1 фоизга ошди.

Иш ҳақининг энг катта ўсиши Aргентина (138,4% га 297 доллар), Туркия (99,9% га 596 доллар), Нигерия (83,3% га 68 доллар) ва Покистонда (29,3% га 68 доллар) ва 114 долларгача) Молдова (23,1 фоизга – 239 доллар).

Ўзбекистоннинг қўшниларига келсак, Қозоғистон етакчилик қилмоқда. Мамлакат Picodi рейтингида олтинчи ўринни эгаллади: йил давомида бу ерда иш ҳақи 21,3 фоизга ошиб, 160 долларни ташкил қилди. Россияда жорий йилнинг январ ойидан бошлаб энг кам иш ҳақи 180 долларни ташкил этди, унинг ҳажми 18,5 фоизга ошди.